Диққат! Портал тест режимида ишламоқда!
Ишонч телефон
0(369) 232-38-13
Оммавий оферта
Ҳурматли фойдаланувчи!

Сизга Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғига бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, Сизнинг юбораётган мурожаатингиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб ўтамиз.
Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз:
1. Жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлласангиз фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Юридик шахс сифатида мурожаат йўлласангиз юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўрсатишингиз ва шу билан бирга мурожаатингизнинг мазмун моҳиятини тўлиқ баён этишингиз талаб этилади.
2. Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.
3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
• одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);
• мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган.
4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.
Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.


Мурожаат мақомини текшириш



Мурожаатни юборинг

Мурожаатни юбориш учун барча майдонларни тўлдириш шарт

Мурожаатингиз сир сақланишини истасангиз "ҳа"ни белгиланг. Махфийлик банди "Йўқ" деб белгиланган мурожаатлар порталнинг "Ҳал этилган мурожаатлар" бўлимига,шаҳсий маълумотдан ҳоли тарзда,жойлаштирилиши мумкин.

Мурожаатингиз тезкор равишда ҳал этилишини истасангиз, хар бир масала бўйича алоҳида мурожаат йўллашигизни ҳамда мазкур мурожаатни лўнда,оддий ва равон тилда баён этишингизни сўраймиз!